infinite.uz Опубликовано 19 Июня 2015 Поделиться Опубликовано 19 Июня 2015 Тема создана в помощь новичкам форума. Учебник для быстрого освоения возможностей форума,редактора сообщений.Прочитав данный учебник,а самое главное вникнув в несложные примеры и указания,вы без особо труда сможете пользоваться теми возможностями,которые предоставляет движок форума.Также если вы забыли кое-какие моменты,то всегда можно заглянуть сюда за полезным материалом.Тема будет дополняться по мере необходимости. Тема будет находиться в закрытом состоянии,но если у кого то возникнет идея и желание что то новое добавить от себя,то вы можете попросить кого нибудь из модераторов в Л.С. открыть тему на время когда захотите здесь опубликовать свой пост. 6 Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
infinite.uz Опубликовано 21 Июня 2015 Поделиться Опубликовано 21 Июня 2015 Файлы на форуме в zip-архиве.Расмотрим простые способы распаковки .1 .С помощью программы Тотал командер . Открываем этот файловый менеджер . В одной панели открываем папку где лежит наш архив, в другой панели место нашей будущей распаковки(например флешка). Щелкаем на наш zip мышкой открывая его временно, жмём мышкой на папку( или файл) которую хотим вытащить . Тянем не отпуская кнопку , в сторону второй панели (условно наша флешка) Отпускаем и выходит запрос о распаковке . Подтверждаем ,жмём ок .Готово. Все нужные нам файлы на флешке и в разархивированном виде . 2.Распаковка с помощью Винрар . Находим архив ,жмём правой кнопкой мыши,указываем извлечь файлы Выбираем в нашем дисковом пространстве место для распаковки,например диск F (условно флешка .) Либо папку на этом диске Подтверждаем и распаковка готова . На деле вариантов много , но принцип одинаков . Тянуть визуально мышкой куда то(Drag-and-drop) временно распакованные файлы , либо указывать точный путь для распаковки в программе -архиваторе. Причём метод Drag-and-drop удобнее, особенно когда файл по какой то причине дважды или трижды запакован . Не придется повторять алгоритм дважды. 2 Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Мавзу форумга яқинда аъзо бўлган усталарга ёрдамлашиш мақсадида тайёрланган. Форумдаги хабарлар ва қулайликларни тез ўзлаштириш учун қўлланма. Энг муҳими, қўлланмани ўқиб, форумда бериб борилаётган қулайлик ва имкониятларда тўғри фойдаланишни осонгина ўрганиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз учун керакли бўлган маълумотларни исталган вақтда мурожаат қилишингиз мумкин. Тема кераклича янги маэълумотлар билан доим бойитиб борилади. Тема ёпиқ ҳолда бўлади, агарда сизда янги ғоя ёки хохишингиз бўлса, бу ҳақда модераторлардан ўз темангизни очиш учун ёрдам сўрашингиз кифоя. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Форумда иштирок этиш тартиби Форумда қисқа хабар/тема ёзишда форумнинг фойдаланувчиларига тушунарли бўлиши учун уларни аниқ маълумотлар билан бойитишга ҳаракат қилинг.Масалан: “Менга барибир, икки ўн беш бир ўттиз” (фикр тингловчи тушунишида имконияти кўпроқ) “Менга барибир” (ҳамсуҳбатингиз фикрини тинглаб туриб, унинг фикри сизни қизиқтирмаслиги ёки сиз бутунлай бефарқ эканлигингиз билан уни ранжитишингиз мумкин) Бошқа фойдаланувчилар фикрингизга рад берса, унга ўз фикрингизни янада очиқроқ тарзда унга жаҳл қилмасдан тушунтиринг Масалан: “Саводсиз” нинг ўрнида “Хабарни диққат билан ўқуб чиқинг”Хабарни ёзишда фойдаланувчилар билан баҳслашманг. Масалан: “Сиз билан баҳслашиш бефойда” ўрнига “Менимча фикримиз бир жойдан чиқмайдиганга ўхшайди” Фойдаланувчилар хабарларига баҳо берманг, фақат фикрингизни билдиринг Масалан: “Бу фильм ёмон” ўрнига “Бу фильм менга унчалик ёқмайди” Фойдаланувчилар билан тушунмовчиликка дуч келсангиз, уларга қўполлик қилмасдан вазиятни тушунтиринг Масалан: “Доим шундайсан” ўрнига “Бу масалада сизга қаршиман” Фойдаланувчилар ёзаётган хабарларига фикрингизни билдиринг, уларга камроқ маслаҳат беринг. Масалан: “Худди мен айтгандек қилинг” ўрнинг “Менимча мана бундай қилса мақсадга мувофиқ” Хабар алмашишда суҳбатдошингиз исмини ёки ники билан унга мурожаат қилинг. Масалан: “Модераторлар, айтингларчи...” ўрнига “ ... (ник/исми) айтингчи” Раҳматнома тарздаги хабарга ҳожат йўқ, флуднинг пастки ўнг томонида махсус тугма бор. Муамоларингизни қисқа ва лўнда ёзишга ҳаракат қилинг. “Ёрдам беринг...” , “Айтиворингли”, “Аппаратим ишдан чиқди” , “Ҳеч нима кўрсатмаяпти”, “Қутқаринг”, “Раҳмат” ва шунга ўхшаш хабарлар ёпилиши ёки ўчирилиши мумкин. Ёдингизда бўлсин, қанчалик тўғри ва аниқ ёзсангиз – шунча тезроқ жавоб оласиз! Темалардаги савол-жавобга мос келмайдиган хабарлар огоҳлантиришларсиз ўчирилади: - форумни булғагандан кўра ўқиб чиқинг - фойдаланувчиларга ниманидир уқтиришга ҳаракат қилманг. Ундан ташқари, муҳокама этилиб бўлинган хабарни қайта-қайта ёзиш таъқиқланади. Фойдаланувчиларга нисбатан сабрли, инсонпарвар бўлишга ҳаракат қилинг. Ўзбекларда бир мақол бор, - “Салом берсанг – алик оласан” Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Кросспостинг: Агарда сизда савол туғилиб қолса, форумдаги барча бўлимларга эмас айнан ўша мавзу муҳокама қилинаётган бўлимга ёзишга одатланинг. Акс ҳолда тез муддатда ёки умуман жавоб олмаслигингиз мумкин. Кросспостдаги хабарлар очирилиши ёки бир қисми сақланиб қолиши мумкин. Кроспостинг форумдошлар жавоб ёзишда бир қанча қийинчиликка олиб келади\ Эски мавзуларни қидириш: Форумда бир мавзуга қайта – қайта авоб бериш форумдошларингиз ғашини келтиради. Шунинг учун вақтингизни беҳуда сарфламасдан, муҳокама этиб бўлинган муаммоларни форумдан тўлиқ ўқиб-ўрганишга ҳаракат қилинг. (Бампинг) қайта-қайта берилган саволлар учун модераторлардан огоҳлантириш олишингиз мумкин. Иккиламчи пост/Бампинг: Биз сиздаги муаммоларга ўз вақтида қўлимиздан келганча кўмаклашишгаҳаракат қиламиз, аммо бир мавзудаги ҳар бир саволга тезда жавоб беришга кафолат бермаймиз. Сабрли бўлинг, бир саволни икки-уч марталаб ёзишга одатланманг, саволларингиз ўчирилиши мумкин. Ёш: Кимни ёши катта бўлса, у ўзини ақллироқман деб ўйлаши мумкин. 14 ёшли бола 45 ёшли кишига савол бериб гангитиб қўйиши мумкин. Бу билан катталарга нисбатан ҳурматсизлик қилиш дегани эмас, ёш форумдошлар орасида рол ўйнамаслиги керак. Фойдаланувчилар ёши ҳамма вақт ҳам проилда кўрсатилмайди. Сурат: Форумда суратлар учун йўналтирма манзил беришга рухсат этилади, агарда суратлар форум талабларини бузмаса албатта. Форумда: Порнографик Жирканж Сиёсий Ахлоқсиз образни талқин қилувчи суратларни қўйиш таъқиқланади! Жавобгарлик: Ҳамма қатнашчи ўз сўзига жавоб беради. Ҳамма сўз эркинлигига эга. Аммо, бу: Модератор, ўзидан келиб чиқиб ва тушунтиришларсиз эркинликка эга: қатнашчиларни форумдан фойдаланиш талабларини бузганда огоҳлантириши; тартиб-қоидаларни бузадиган хабарларни муаллифига айтмасдан таҳрирлаши ёки ўчириши; фойдаланувчига таъқиқ қўйиши; (Бан) фойдаланувчига вақтинча ёки бутунлай (ник / IP адрес орқали ёки ҳамма созламалар билан) таъқиқ; Модераторлар ва Администраторлар фикрини муҳокама қилиш таъқиқланади. Норозиликлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Цитата тартиби Масалан форумда кимдир маслаҳат ёки ёрдам сўраяпти. Биз уни “Савол берувчи” деб юритамиз Вопрошатель сказал(а) 22 Фев 2047 - 23:51: “Савол берувчи” Мен форумга эндигина аъзо бўлдим. Сунъий йўлдошдан келаётган сигналларига ёғаётган ёмғир ёки қор халақаит қиладими? Масалаҳат беринглар? Бошқа бир форум иштирокчисини – “Кўмакдош”, - деб атаймиз. “Кўмакдош” савол берувчига бироз вақт ўтиб, Ответить тугмасини босиб жавоб беради. Бунда савол берувчининг постидаги Ответить тугмасини босганда саволни тўлиқ кўчирмасдан жавоб бериш имкони пайдо бўлади. Агарда цитаталар сони кўп бўлса, у ҳолда, саҳифанинг энг пастки қисмидаги тезкор хабар бандига ёки кенгайтирилган хабарнома шаклида жавоб ёзиши мумкин. Умуман олганда, савол берувчи хабарлар кетма-кетлигини ўқиб туриб ҳам, хабар унга тегишли эканлигини билиб олиши мумкин. Олинадиган цитаталардан намуналар Савол берувчи Мен форумга эндигина аъзо бўлдим. Сунъий йўлдошдан келаётган сигналларига ёғаётган ёмғир ёки қор халақаит қиладими? Масалаҳат беринглар? “Кўмакдош” - 23:51: Ҳа, ёғингарчиликлар сигналларни қабул қилишда халақит қилади. Мана масалан ёмғир ўз томчилари билан радиосигналар йўлини қисиб қўйиши мумкин, а антеннага қор ёки ёмғирнинг тушиши ҳам ана шундай зарур бўлган сигнални тўсиб қўйяди. Агарда пост кераксиз цитаталардан холи бўлса, жавоб тахминан мана бундай бўлади: Желающий помочь сказал(а) 22 Фев 2047 - 23:51: Ҳа, ёғингарчиликлар сигналларни қабул қилишда халақит қилади. Мана масалан ёмғир ўз томчилари билан радиосигналар йўлини қисиб қўйиши мумкин, а антеннага қор ёки ёмғирнинг тушиши ҳам ана шундай зарур бўлган сигнални тўсиб қўйяди. Интернет тармоғи орқали бу саҳифани ўқишда ҳам вақт ҳам траффик тежалади. Оддийгина хабарни жавоб ёзаётганда савол берувчи ник/исмини ёзиб жавоб ёзсангиз ҳам савол берган фойдаланувчига тушунарли бўлади. Желающий помочь сказал(а) 22 Фев 2047 - 23:51: Савол берувчи. Ҳа, ёғингарчиликлар сигналларни қабул қилишда халақит қилади. Мана масалан ёмғир ўз томчилари билан радиосигналар йўлини қисиб қўйиши мумкин, а антеннага қор ёки ёмғирнинг тушиши ҳам ана шундай зарур бўлган сигнални тўсиб қўйяди. Кўп цитата ёзиш ҳақида (Оверквотинг)га қаранг http://www.uzsat.net/forum-81/announcement-7-vnimanie-over-kvoting/ Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Қисқа хабарларга жавоб ёзиш. Баъзи форумларда форум меҳмонларига ҳам жавоб ёзишга рухсат этилган бўлса, кўпчилигида эса баъзи сабаларга кўра бу имкония чекланган (асосийси спам хабарлар сонини камайтириш мақсадида) Бунинг учун, форумдаги керакли темага кириб, форум сизни таниши учун логинни тасдиқлайсиз (агарда рўйхатдан ўтган бўлсангиз). Темага жавоб ёзиш икки усулда: Ответить тугмасини босиш ёки саҳифани пастида жойлашган қисқа хабарлар учун ажратилган бандда ёзишингиз мумкин. Аагарда сиз бир нечта хабарга бирданига жавоб ёзмоқчи бўлсангиз, Цитата тугмасини босиб уларни белгилашингиз мумкин. Шунда бу тугма сизга мултицитирования учун маълум бўлишида яшил рангга ўзгаради. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Қисқа хабарларингизга ўзгартириш киритиш. Ўзимиз ёзган хабарларни ўзгартиришимиз ёки ўчиришимиз мумкинми? Агарда сиз форумда рўйхатдан ўтган бўлсангиз, хабарларингизни ўзгартирш имкониятига эгасиз (администратор бу имкониятни сиздан ўчириши мумкин). Хабарларни ўзгартириш вақти администратор ўрнатган созламаларида чекланган бўлиши мумкин. Хабарни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, Изменить тугмасини босинг. Ўзгартирганингиздан сўнг, форумдаги бошқа фойдаланувчиларга сиз уни ўзгартирганингиз тўғрисида ахборот кўриниши мумкин. Мени хабарларимни яна кимдир ўзгартириши мумкинми? Администраторлар ва модераторлар сизнинг хабарларингизни ўзгартириши мумкин. Агар улар ўзгартиришса бу ҳақда унинг сабаби кўрсатилган муълумотни кўрасиз. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Саволларни яратиш ва уларда иштирок этиш. Эътибор қилганмисиз, баъзи темаларнинг қўшимча секцилари бор, уларни жавоб ёзишда бир қанча усуллардан фойданиш мумкин. Мулоҳазани қандай яратишим мумкин? Сиз уни янги тема яратиш билан амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун "Да, добавить опрос к этой теме" пунктини белгилаб, керакли жавоблар сонини кўрсатасиз. "Создать новую тему" тугмасини босганингиздан сўнг сизни шу саҳифага сизни қизиқтирадиган саволлар ва уларга жавобларга олиб боради. Бундан ташқари, қабул қилинадиган жавоблар вақтини чегаралаш имкониятига ҳам эга бўласиз, агар белгиланган вақт оралиғида қабул қилиш керак бўлса, кейин савол ўзгартирилмаслиги керак. Масалан: Сиз қайси рангни ёқтирасиз? қора пушти ҳаворанг Оч яшил Қип-қизил Саволларга овоз беришим ёки натижаларни кўришим мумкин? Овоз бермоқчи бўлган жавоб вариантига "Проголосовать" тугмасини босасиз. Сиз берилган овоз натижаларни "Результаты опроса" саҳифасига ўтиб кўришингиз мумкин. Саволлар очиқ ҳолда эканлигига эътибор беринг. Агарда бўлса, ким қандай овоз берганлигини кўришингиз мумкин. Кўпгина ҳолларда сиз саволларга овоз беришда уни ўзгартиролмаслигингиз мумкин. Шунининг учун овоз беришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Расм ва файлларни узатиш Қисқа хабарларда файлларни қандай қўйиш мумкин? Қисқа хабарларда файлларни “Расширенный редактор” тугмасини босиб жойлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун жавоб ёзмоқчи бўлган хабарга "Ответить"тугмасини босиб, "Расширенная форма" яъни қисқа хабарни ёзишдаги кенгайтирилган учулдан фойдаланасиз Сиз бу саҳифадан "Управление вложениями" тугмасидан фойдаланиб, файлларни жойлаштиришингиз мумкин. Тугмани босганингиздан сўнг файлларни жойлаштириш учун сўров онаси очилади. Сиз компьютерда ёки бошқа сайтларда турган файлларни манзилини кўрсатиб жойлаштиришингиз мумкин. Компьютерингиздан жойлаштиришда "Browse" ("Обзор") ва керакли файлни танлайсиз ва "Загрузить файл" тугмасини босасиз. Файлни кўчириш якунланганда файл номини пастки қаторда кўрасиз. Форумда қайси типдаги файларни жойлаштириш мумкин, файлларни катталигига чегаралаш ўрнатилганми? Саҳифада файлларни жойлаштириш учун файлар типи ва максимал ўлчамини кўришингиз мумкин. Рухсат этилган ўлчамдан ката файлларни узатишни имкони йўқ. Файлларни жойлаштиргандан сўнг "Отправить сообщение" тугмасини босамиз. Форумда қайси усулларда файлларни юклашга рухсат этилган? Администратор мавжуд юклаш усулларидан фойдаланишда сизга рухсат этиши ёки таъқиқлаши мумкин. Бу ҳақда тўлиқ маълумот олиш учун форум аднистраторига мурожаат қилинг. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Рекомендуемые сообщения