Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Қисқа хабарларда суратларни қандай ўрнатиш мумкин ва уларни спойлер остига яшириш мумкинми? Қисқа хабарларда расмларни жойлаштиришда агарда расм бошқа сайтда турган бўлса, бунинг учун сиз расм жойлашган сайтдаги тўлиқ манзилини (ссилка) кўчириб жойлаштиришингиз мумкин. (сайт саҳифасини эмас, фақат расм манзилини). Буни амалга оширишда: 1 . Аввал керакли расмни тармоқдан қидирамиз ва расм устига сичқонча стрелкасини олиб бориб ўнг тугмасини боасимиз ва манзилини кўчириб оламиз (буфер). Расмни спойлер остига яширамиз. Расм jpg ёки gif форматида бўлиши керак, бошқа форматдаги расмлар форумда кўринмайди. 2. сичқонча билан ВВ-коды ни танлаймиз. “Скрытый текст(спойлер)” ни босамиз.Кейин ОК. 3. Ўрнатган расм ссилкаси спойлер остига яширилганлигига этибор беринг. Бунда, расм манзили ... [spоiler]расм ссилкаси[/spоiler] 4. Сўнгида танланган расм саҳифада спойлер осита кўриниши керак. “расширенную форму” ни босиб, олдиндан текшириб кўрамиз 5. Мана бизнинг расм ва яширин. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Кулгич. Кулгич нима? Кулгич – сиз ёзаётган хабарда фойдаланишингиз мумкин бўлган кичкина расм. Сиз уларни кимдандир хурсанд ёки хафа бўлганингизда, ҳазиллашганингизда фойдаланишинигиз мумкин. Агарда сиз суҳбатдошингиз билан ҳазилашганингизда у сизни ноътўғри тушиниши мумкин, “бу ҳазил” деб ёзишни унутманг Асосий кулгичлар клавиатура тугмалари кетма-кетлиги билан ҳам ёзилади. Масалан, кулгили расм хомушга ўзгради “а: (” – L “а: )” - J Кулгичларни матнда қандай ўрнатишим мумкин? Баъзи кулгичлар матнларни ёзаётганингизда агарда администратор таъқиқламаган бўлса қўйишингиз мумкин. Керакли кулгични босганингизда автоматик тарзда матнда пайдо бўлади. Бундан ташқари белгилар кетма-кетлигидан ҳам фойдалансангиз бўлади. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Бошқа форумлардан матнларни қўйишда бизнинг форумдан дизайни ва орқа фони фарқ қилганда, бошқа ранглар билан ажралиб қолганда нима қилиш керак? Масалан. Бошқа форумдан матнларни кўчирганда, дизайн жиҳатидан фарқ қилса Кўпинча бошқа форумдан оддийгина кўчириб, матнга қўйиладими Матнни агар бундай жойлаштирсак Фақатгина фонсиз оддий матн олишимиз мумкин Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Форумда тезкор жавоб ёзиш бандида кимга жавоб бераётганлигимизни қандай қўйиш мумкин? Бунинг учун жавоб ёзмоқчи бўлган фойдаланувчи исмини / ник клавиатура билан ёзиб жавоб беришингиз мумкин. Ундан ташқари, жавоб ёзмоқчи бўлган фойдаланувчи ник/исмини сичқончанинг чап тугмаси билан босган ҳолда сичқончани қўйиб юбормасдан тезкор жавоб ёзиш бандига олиб келиб қўямиз. Бу усул билан ник исмини браузернинг бошқа бўлимларига ҳам олиб ўтиш мумкин. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Постда суратларни тўлиқ ўлчамда кўриниши қандай бажарилади? Бу ҳақда файларни қандай қилиб жойлаштириш мавзусида ҳам сўз борган эди. Суратларни жойлаштирганда улар қандай ўлчамда бўлса, худди шундай кўринади. Сиз суратлардан фойдаланишда интернет тармоғидаги http://img.uz , http://radikal.ru ёки форумнинг бош саҳифасида жойлашган фотоархивдан фойдаланишингиз ҳам мумкин Фотоархивга кириб, икки усулдан бирини танлаймиз Агарда сиз ўз компьютерингиздан суратларни юкламоқчи бўлсангиз, "Выберите файл" тугмасини босиб, керакли расм манзилини кўрсатасиз ва "Загрузить" тугмасини босасиз. Расм юклангандан сўнг саҳифада пайдо бўлади. Кейин шу расм устига сичқончанинг кўрсаткичини олиб келиб, ўнг тугмасни босамиз ва “Копировать URL картинки” бандини танлаймиз. Бу URL ни саҳифанинг матн редакторига “Вставить” орқали қўямиз ва ОК тугмасини босиб тасдиқлаймиз Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Жуда катта шрифтдаги ҳарфларни кичрайтириш Масалан бошқа ресурсдан керакли маълумотни кўчириб олдингиз дейлик: канал Agon Channel Italia стартует 1 декабря маълумот жуда тез кўзга ташланади. Матн редакторидаги чап томон тепада жойлашган кубикни босангиз, постни кодлар орқали кўрасиз. Ҳарфлар бирмунча кичраяди, тўғри бу усул доим ҳам иш бермаслиги мумкин. Ундан ташқари матнни белгилаб, керакли ўзингизга керакли шрифт ва ўлчамини киритишинигиз ҳам мумкин. Кичикроқ ёзув бизнингча чиройлироқ кўринади. канал Agon Channel Italia стартует 1 декабря Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Муаммо (бегона цитаталарда жавоб бериш) Бир қанча ҳолларда форумга яқинда аъзо бўлган фойдаланувчиларни кимнингдир саволига жавоб бермоқчи бўлиб, жавобни унинг саволига ёзиб қўяди Незнайка сказал(а) 31 Май 2048 - 03:24: Мижозларга қанақа моделдаги тюнерни тавсия қилсам бўлади? Ёш устанинг жавоби Незнайка сказал(а) 31 Май 2048 - 03:24: Мижозларга қанақа моделдаги тюнерни тавсия қилсам бўлади? Ўзимнинг мижозларимга доим Ондасбокс sx pro+ тюнерини таклиф қиламан. Функциялари жудаям кўп, бир мунча қулай. Натижада форумда тушунмовчилик юзага келади. У савол бердими ёки жавоб? Баъзида ёш усталарни постин тушуниш қийин. Агарда сиз билмасдан сичқонча билан ҳамсубтингиз цитатасини босиб у томонга ўтиб қолган бўлсангиз, буни бартараф қилиш жуда осон. “Редактор сообщений” тугмасини босамиз. Чат томон энг юқоридаги кубикни босамиз. Биз ёзган матнни код ҳолида кўришимиз мумкин. Ёдингиздан бўлсин, сиз ёзаётган жавоб доим [/ quote ] сўзидан пастда бўлиши керак. Матнни шу сўзни пастадан ёзамиз. Сўнггида яна кўмакдош кубикимизни босамиз. Кузатамиз ... Ёш устанинг жавоби Незнайка сказал(а) 31 Май 2048 - 03:24: Мижозларга қанақа моделдаги тюнерни тавсия қилсам бўлади? Ўзимнинг мижозларимга доим Ондасбокс sx pro+ тюнерини таклиф қиламан. Функциялари жудаям кўп, бир мунча қулай. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Матнда ссилкани қандай яшириш мумкин? Матнни ёзаётганда ссилка киритиш “Шу ердан кўчириб олинг” “Шу ерда” каби калитларга эга сўзларни ёзиш керак. Бунинг учун ҳамсуҳбатимизга очиш осон бўлиши учун саҳифани ссилкасини кўчириб узатиш кифоя. Кейин, ссилка тарзда бермоқчи бўлган матнни белгилаймиз Кейин "Вставить URL" тугмасини босиб, ажратилган бўлакларга ссилкани манзилини қўямиз ва ОК тугмасини босиб тасдиқлаймиз. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Форумда мавзу бўйича савол бериш Кўпгина ҳоларда ёш усталар ўзларини қизқтираётган саволларни тўғри келган мавзуга ёзишади ёки махсус янги мавзу очишади. Аммо буни бошқа усуллари ҳам бор. 1 Форумда бир-бирини такрорловчи мавзуларни очгишдан аввал мавзу бўйича қидириб кўринг ёки форумни диққат билан саҳифаларини кўриб чиқинг. Эҳтимол сизни қизиқтираётган саволларга Узсатда илгари жавоб ёзиб қолдирилган бўлиши ҳам мумкин. 2 Агарда янги мавзу о*цензура*қчи бўлсангиз форум бўлимларининг сизнинг сўровингизга мос келишига аҳамият беринг. 3. Янги мавзу очишда “Ёрдам беринг” каби мавзулардан кўра, янги ғоя киритишга ҳаракат қилинг. 4. Масалан Стартрек тюнери ҳақида саволни Опенбох ҳақидаги мавзуга эмас, балки Стартрек мавзусига ёзамиз 5. Агарда мос келувчи мавзу бўлса, саволларни шу мавзуга ёзамиз. Савол берганда сизни қизиқтираётган муаммоларни тўлиқ ёзишга ҳаракат қилинг. Сабаби усталар сизга ёрдам бериши тезроқ ва қулайроқ бўлади. Сиз ёзган саволга жавоб беришларини дарҳол кутманг, сабрли бўлишга ҳаракат қилинг. Ўзбекларда бир мақол бор – “32 фаришта, ҳар қайси ҳар ишда”. Саволни икки маротаба қайта ёзиш ҳам но ўрин. 6. Агарда қаерга ёзишни ёки керакли маслаҳат олишни хохласангиз http://www.uzsat.net...-siuda/page-460 ёкиhttp://www.uzsat.net...-uchun/page-658 мавзуларига ёзишингиз мумкин. 7. Бу қоидаларга амал қилиб сиз бошқа бир фойдаланувчига керакли маълумотларни тезда топишга ёрдам берган бўласиз. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Hellnet Опубликовано 2 Сентября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Сентября 2015 Калитларни ёки матнна қандай спойлер остига яшириш мумкин Матнни керакли қисмини белгилаб ВВ код тугмасини босамиз Кейин "Скрытый текст(спойлер)" бўлимини танлаймиз ОК тугмасини босамиз. Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Рекомендуемые сообщения