Перейти к контенту

Назарий ёрдам. Қурилмалар техник таснифи.


Рекомендуемые сообщения

Тўлқин қаршилигига қараб коаксиал кабелларнинг 3 хил халқаро стандарти мавжуд.

50 Ω (Ом)

post-56511-0-58140900-1444044057_thumb.jpg

Радиоэлектрониканинг барча жабҳаларида кенг қўлланилади. Бу номинал узатгич радиосигналларни жуда кам йўқотишларсиз ўтказиш имкониятига эга.

 

75 Ω (Ом)

post-56511-0-29413800-1444044109_thumb.jpg

Жуда кенг тарқалган тур. Асосан яқин ҳудудда ишлатилади, сабаби бу кабелдан узоқ оралиқда фойдаланганда сезиларлича йўқотишлар бўлиши мумкин. (100м масофада -18dBm)

 

100 Ω (Ом)

post-56511-0-35078900-1444044130_thumb.jpg

Бу номинал кабеллардан бошқаларига нисбатан кўп қўлланилмайди. Асосан импулс техникалари (модулятор, дуплектор) ва махсус алоқа воситаларида қўлланилади.

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

  • Ответы 38
  • Создана
  • Последний ответ

Лучшие авторы в этой теме

Лучшие авторы в этой теме

Загружено фотографий

Тўлқин узунлиги – бирор бир муҳитда қандайдир маълум йўналишда тарқалаётган тебранма ҳаракатнинг икки марта кетма-кет келувчи, бир хил фазада тебранаётган нуқталар оралиғидаги масофа

Тебранма ҳаракат муҳитида v тезлик билан тарқалаётган бўлса, тўлқиннинг бир давр ичида тарқалиш масофасига тенг.

 

Тўлқинларнинг физик табиатига қараб уларнинг бир неча километрдан маълум улушларигача қийматларга эга бўлиши ҳам мумкин. Бир жинсли муҳитда ва ҳавода товуш ва электромагнит тўлқинлар ўзгармас тезлик билан тарқалади.

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Тўлқин

Фазода чекли тезлик билан тарқалувчи модда ёки муҳитнинг ҳолат ўзгариши. Тўлқиннинг тарқалиш жараёнида энергия фазонинг бир нуқтасидан бошқа нуқтасига узатилади, лекин тўлқин зарралари кўчмайди. Электромагнит тўлқинлар, хусусан радиотўлқинлар – тарқалаётган ўзгарувчи электромагнит майдонлардан иборат.

post-56511-0-11789700-1444127212_thumb.jpg

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Муайян вақт оралиғида такрорланиб турадиган ҳаракатлар тебранишлар дейилади. Тебранишлар тўлқин тарқалиш йўналиши бўйича бўлса – бўйлама, тарқалиш йўналишига перпендикуляр бўлса – кшндаланг тўлқин дейилади.

Бўйлама тўлқин тарқалаётганда муҳит зарралари тўлқин йўналиш бўйлаб тарқалади.

Кўндаланг тўлқинда эса муҳит зарралари тўлқин йўналишига перпендикуляр йўналиш бўйлаб тебранади.

post-56511-0-39365800-1444129846_thumb.jpg

Электромагнит тўлқин – кўндаланг тўлқиндир. Унда тебранувчи электр майдон ва магнит майдон кучланганликларининг йўналишлари тўлқин тарқалиш йўналишига перпендикуляр бўлади.

Тўлқин ўз амплитудаси, узунлиги, частотаси, тарқалиш тезлиги, фазаси, вектори ва бошқа катталикларда иборат. Тўлқин частотаси, фазаси ёки амплитудасининг ўзгариши – тўлқин модуляцияси дейилади. Аниқ параметрнинг ўзгаришига қараб модуляция – частота модуляцияси, амплитуда модуляцияси рўй беради.

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Амплитуда

Муайян қонунга мувофиқ тебранаётган катталикнинг 0 қийматдан энг катта оғиши – амплитуда дейилади.

Тебранаётган каталик ярим тебраниш даврида бир маротаба энг катта нуқтага эришади.

post-56511-0-70560600-1444343614_thumb.png

Синусоид тебраниш

λ – тўлқин узунлиги   y  - амплитуда 

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Модуляция – бирор ўзгармас физик жараённи ифодаловчи катталикнинг муайян қонун бўйича ўзгариши.

 

Радио ва оптик диапазонларда электромагнит тебранишларнинг ҳамда акустик тўлқинларнинг модуляциялари ката аҳамиятга эга.  Маълумотлар узатилиш самарадорлигини ошириш, турли тизим ва қурилмаларда частота тақсимотини таъминлаш, сигналларни вақтга боғлиқ параметрларини ўлчаш учун техник қурилма ва тизимларда тебранишлар модуляцияси зарур. Модуляция жараёнида тебранишларнинг ўзгарадиган параметрлари яъни частотаси, фазаси ва амплитудасига қараб, частотали, фазали ва амплитудали каби ўзгаради.

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Модуляцияланган сигнал импулс тарзда, натижаси эса юқори частотали импулелар тўплами ёки радиоимпулс кўринишида бўлади.

post-56511-0-79547200-1444344959_thumb.jpg

Импулеларнинг 4 хил тури мавжуд: амплитуда-импуле, фазавий-импуле, частота-импуле ва кенглик импуле модуляция. Импуле модуляция узуксиз гармоник тебранишли модуляцияга қараганда шовқинга нисбатан кучайтирилган таянчга эгалиги билан ажралади.  

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Частота – даврий тебранишнинг миқдорий ифодаси.

Тебраниш цикллари сонининг у ўтадиган вақтга нисбати. v=n/T

Частота - тебраниш даврига тескари пропорционал, яъни f=1/T

Инсон кўзи 4*1014 дан 8*1014 Гц гача частотага эга электромагнит тўлқинларни кўришга сезгир. Табиатда эса 10-16 дан 1024 гача частотага эга тўлқинлар кузатилган.

Частоталар Герц катталикда ўлчанади. Халқаро бирлиги Hz

1Hz = 1s-1

1MHz  = 10

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Конденцаторлар

Электр зарядларни йиғувчи қурилма.post-56511-0-17160200-1444773047_thumb.jpg

Конденцаторлар диэлектрик билан қопланган икки ва ундан ортиқ электрод қопламадан иборат бўлади. Уларнинг қоғозли, диэлектрикли, керамик/ плёнкали, ярим ўтказгичли ва бир қанча турлари мувжуд. Конденцаторлар ўзгармас, ўзгарувчан ва ярим ўзгарувчан электр сиғимли бўлади. Айнан электротехникада ток учини тартибга солиш мақсадида фойдаланилади. 

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Доимий ток занжирида конденцаторлар фақат занжир ток манбаига уланган вақтдагина ўзидан йиғилган токни ўтказади. Ток узатилиши якунлангандан сўнг эса ток занжиридаги манба узатилишида конденцатор қатнашмайди.

Масалан, электр двигателнинг старт олишида.

Комплекс амплитуда услубида конденцатор комплекс импедансга эга.

post-56511-0-81074400-1444775480_thumb.png

j — кичик бирлик  ω — ўтувчи синусоид токнинг циклик частотасиf — частота Гц, C — конденцатор сиғими F (Фарад)

Бу ерда конденцаторнинг реактив қаршилиги  post-56511-0-89251300-1444775489.png  га тенг 

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Присоединиться к обсуждению

Вы можете ответить сейчас, а зарегистрироваться позже. Если у вас уже есть аккаунт, войдите, чтобы ответить от своего имени.
Внимание:Ваше сообщение не будет отображаться другим пользователям, пока не будет одобрено модератором.

Гость
Ответить в этой теме...

×   Вы вставили отформатированный текст.   Удалить форматирование

  Допустимо не более 75 смайлов.

×   Ваша ссылка была автоматически заменена на медиа-контент.   Отображать как ссылку

×   Ваши публикации восстановлены.   Очистить редактор

×   Вы не можете вставить изображения напрямую. Загрузите или вставьте изображения по ссылке.





×
×
  • Создать...

Важная информация

Читаем Условия использования