WestMedia Опубликовано 2 Ноября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Ноября 2015 HDMI High Definition Multimedia Interface — юқори қори аниқликдаги мультимедиа интерфейси бўлиб, рақамли видео сигналларни катта ўлчамларда узатишда бундан ташқари икки ва ундан ортиқ канали аудио сигналларни кўчириш имкониятларини чеклаб узатиш учун қўлланилади. HDMI разёми DVI рақамли сигналларни бир қанча қурилмаларга муносиб кабеллар ёрдамида узатади. HDMI нинг DVI разёмларидан фарқи шундаки, улар ўлчами кичикроқ ва кўпканалли рақамли аудио сигналларни узатиш имкониятига эга. Ҳозирги техника тараққиётида HDMI – Scart ва RCA аналог боғланиш стандартлари ўрнини эгалади деб бемалол айта оламиз. HDMI асосчиси Япониянинг Hitachi компанияси ҳисобланади. 3 Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
WestMedia Опубликовано 2 Ноября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 2 Ноября 2015 HDMI кабеллари 4.9-18 Гбит/с гача сигналларни ўтказа олиш имкониятига эга. Кабеллар стандарт узунлиги 10 метр гача бўлимиши мумкин. 10 м дан узоқ жойга сигналларни ўтказишда кабелларга ички такрорловчилар ва кучайтиргичлар қўйилади, сабаби кабеллар қанча узун бўлса шунча қаршилик кучи ортади, бундан кўриниб турибдики сигнал сифати бузилишига олиб келади. Шунинг учун кабел чиқишида ва киришида репитер ёки эквалайзерлар ўрнатилади. Бошқа типдаги кабеллар каби НDMI дан ҳам бошқа типдаги разёмга ўтиш учун мосламалар мавжуд. 4 Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
WestMedia Опубликовано 18 Ноября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 18 Ноября 2015 Компонент видео — рангли видео сигналларни икки ёки ундан ортиқ каналларда бўлиб узатиш усули. Бу усулда алоҳида таркиб топган видеосигналлар рангли тасвирларни ҳар хил кўринишда ўтқизади. Компонент видеоинтерфейснинг бошланғич тури яъни S-Video каби рангли видеосигналлар ўзаро туташувчи тасвир халақитларидан холи тарзда узатилиши билан бошқаларидан фарқ қилган. Замонавий аналог видеоинтерфейсда эса уч ёки ундан ортиқ каналларда сигналлар синхронизацияси ва тасвир ранглари тўғрисидаги маълумотлар бўлинган тарзда фойдаланилади. Композит видеокабеллари каби компонент видеокабеллари орқали овоз сигналлари узатилмайди. Бунинг учун эса алоҳида кабеллар керак бўлади. 4 Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
WestMedia Опубликовано 18 Ноября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 18 Ноября 2015 YPbPr Компонент видео RGB яъни қизил, яшил ва кўк рангли видеосигналлардан ташкил топган ва уч хил компонентни ўз ичига олган: Y – синроимпульс ва ёруғлик даражаси (LUMA) Pb – кўк ва синхроимпульс ўртасидаги мўтадиллик (B-Y) Pr – қизил ва синхроимпульс ўртасидаги мўтадиллик (R-Y) Яшил рангдаги синхроимпульс эса тасвирнинг умумий ёрқинлиги, кўк ва қизил ранг даражасига қараб фазаларга алмашади. Яшил рангли импульсларни G = 1.704 × Y — 0.509 × R — 0.194 × B формула орқали топиш мумкин. 4 Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
WestMedia Опубликовано 18 Ноября 2015 Автор Поделиться Опубликовано 18 Ноября 2015 Инсон кўзи табиатдаги 4 миллиарддан ортиқ рангни кўриб фарқлай олиш қобилиятига эга. Аммо техника энг оддий рангли тасвирлар тахминан тарзда узатилади ва натижада экранда камалак ранглари ҳосил бўлади. 3 Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
WestMedia Опубликовано 16 Декабря 2015 Автор Поделиться Опубликовано 16 Декабря 2015 ДМВ диапазон – бу қисқартма инглиз тилидан олинган бўлиб, Ultra High Frequency яъни “Ультра юқори частота” маъносини билдиради. ДМВ – дециметрли частота ҳудудида яъни эфир каналларида 21 дан 69 каналгача бўлган ҳудудда етқизилади. Айнан дециметрли дейилишига сабаб, тўлқин узунлиги 10см дан 1 м гача бўлишида. Баъзи бир турдаги ресиверлар ўзида муқобил ички модуляторига ҳам эга. Булар ресивердан чиқаётган сигналларни бир ёки бир неча фойдаланувчига аналог тарзда етқизиш имкониятини беради. Ресиверларнинг баъзиларида бу каналларни частоталарини алмаштириш имкониятига эга. Масалан 21-69 каналлар оралиғида мавжуд яқин масофадаги РТЦ бўлимларидан тарқалаётган ≤500 Ватт қувватли узатгич каналидан то унинг четки каналларигача узоқлаштириш имкони мавжуд. Аналог эфир каналларидан телеэфир узатганда кўп ҳолларда кетма-кет каналли частоталардан фойдаланилмайди. Масалан: 21-22-23... бунга сабаб аналог каналлардаги четки сигналлар бир бирига халақит бериши мумкин. Шунинг учун ҳам эфир каналлари орасидаги фарқ 2 ва ундан ортиқ бўлади. 2 Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
WestMedia Опубликовано 16 Декабря 2015 Автор Поделиться Опубликовано 16 Декабря 2015 ДМВ каналлари сигналлари мана бу турдаги антенналар орқали яхши сифатда қабул қилинади. Бунда аниқ ўлчам ва ҳисоб-китобларга таяниб ясалади. 2 Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
WestMedia Опубликовано 16 Декабря 2015 Автор Поделиться Опубликовано 16 Декабря 2015 Варистор – ўзгарувчан, яримўтказгичли инертциясиз резистор. Электр ўтказувчанлиги қўйилган кучланишига боғлиқ бўлади. Кучланиш кўпайиши билан варисторнинг қаршилиги камаяди ва занжирдан ўтаёгтан ток кучи ортиб боради. Улар асосан Кремний карбид кукунидан ясалади. Варисторга кумуш, алюминий, ва мис электродлари ўрнатилади. Варисторнинг асосий параметрларидан бири – мутаносиблик коэффициенти λ – унинг статик қаршилигининг R динамик қаршилигига Rd муносабати билан аниқланади. Бу ерда U ва I – кучланиш ва варистор токиКремний-карбид қоришмали варисторда мутаносиблик коэффициенти 2-10 оралиғида бўласа, Рух оксидли варисторда 20-100 оралиғида бўлади. Варисторнинг ҳарорат коэффициенти қаршилиги – манфий каталик. 1 Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
WestMedia Опубликовано 19 Декабря 2015 Автор Поделиться Опубликовано 19 Декабря 2015 Дроссель - cозлагич ёки тўсиқ маъносини билдиради. Дроселлар электротехникада – индуктивлик ғалтаги, яъни ўзгарувчан токка нисбатан юқори қаршиликка ва ўзгармас токка паст қаршиликка эга. Индуктивлик ғалтаги – сиғими ва фаол қаршилиги анча кичик бўлган ҳолда катта индуктивлик ҳосил қилувчи спиралсимон ўтказгич. Улар кўпинча бир толали, кўп толали изоляциланган сим цилинд, тороид, тўғри тўртбурчак шаклли диэлектрик каркасга ўралган ҳолда бўлади. Ғалтак индуктивлигини ошириш учун ферромагнит ўзак қўлланилади. Индуктивлик ғалтак ўлчамларига, ўрам сони квадратига ва ўзакнинг магнит сингдирувчанлигига тўғри пропорционал бўлади. У электр филтрлар ва магнит тебраниши контурларининг элементи сифатида реле, магнит кучайтиргич, электромагнит сифатида қўлланилади. Дросселлар схемада L ҳарфи билан белгиланади. Муқобиллиги G (Генри)да ўлчанади. Цитата Ссылка на комментарий Поделиться на других сайтах Прочее
Рекомендуемые сообщения
Присоединиться к обсуждению
Вы можете ответить сейчас, а зарегистрироваться позже. Если у вас уже есть аккаунт, войдите, чтобы ответить от своего имени.
Внимание:Ваше сообщение не будет отображаться другим пользователям, пока не будет одобрено модератором.